Янгиликлар

13 Май 2024
Батафсил
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРДА ШАХСИЙ ТАРКИБ БИЛАН ИШЛАШ КЎНИКМАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНДИ

Бошқарув жараёнида раҳбар ва ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш ва улар орасида илиқ муносабатларни шакллантириш мақсадида Самарқанд, Навоий ҳамда Жиззах вилоятлар "Қўриқлаш" бошқармалари шахсий таркиблари иштирокида психологик учрашувлар ва тренинглар ташкил этилди.

13 Май 2024
Батафсил
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА “ЁШ ГВАРДИЯЧИ” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўқувчи ёшларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қолаверса, ташаббускор, шижоатли ёшларни бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси, шунингдек ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

12 Май 2024
Батафсил
БИТИРУВЧИЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Куни кеча Миллий гвардиянинг минтақавий ўқув марказлари тингловчиларининг навбатдаги битирув ҳамда қасамёд қилиш тадбирлари бўлиб ўтди.

11 Май 2024
Батафсил
СИРДАРЁДА "АЖДОДЛАР ИЗИДАН" ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда ёш ҳарбий хизматчилар ҳамда ходимларнинг миллий давлатчилигимиз вужудга келиши ва тараққий топган даврларда ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар шон-шуҳратини тарихий далиллар асосида замондошлар онги-хотирасида мустаҳкамлаш ва ёш авлодга етказиш мақсадида куч тузилмалардаги ҳарбий қисм ва муассасалардан тузилган жамоалар ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди.

11 Май 2024
Батафсил
9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАТАНПАРВАРЛИК ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан Пахтаобод туманидаги 19 сонли умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар иштирокида “Халқ ва армия – бир тану, бир жон!” шиори остида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

11 Май 2024
Батафсил
Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида қидирувдаги шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Бектемир тумани "Қўриқлаш" бўлими навбатчилик қисмига ушбу туманда жойлашган “Хостел” меҳмонхоналарининг бирига қидирувда бўлган 26 ёшли фуқаро А.Э. жойлашганлиги тўғрисида хабар берилган.

10 Май 2024
Батафсил
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Миллий гвардия маънавият ва маърифат марказида “Уйғоқ хотира” номли театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилмоқда

Сана муносабати билан намойиш этилган мазкур асар Миллий гвардия қўмондони ташаббуси билан, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда тизим ҳарбий хизматчи ва ходимларидан иборат ижодий гуруҳ томонидан тайёрланиб, унда “машъум уруш” йилларида жасоратли ота-боболаримиз, матонатли оналаримизнинг бошдан кечирган оғир дамлари ҳамда халқимиз дарди ёдга олинган.

10 Май 2024
Батафсил
ХОТИРА – АБАДИЙ, ИНСОН ҚАДРИ – МУҚАДДАС

Аждодларимизни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Ватан озодлиги, ҳозирги тинч-омон кунлар учун жанг майдонларида ҳалок бўлган ота-боболаримизни муқаддас хотирасини ёд этиб, бугунги кунда эл ардоғида умргузаронлик қилаётган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатиш юртимизда анъанага айланган.