Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Жасорат – миллат ғурури ва ифтихори” шиори остида маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбирни "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи очиб бериб, тинчликни асраш учун жон фидо этган, ўз умрини Миллий гвардия тизимини ривожлантириш, халқ осойишталигини асраш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўлида бахшида қилган инсонларни ёд этиш ҳозирги авлод учун ҳам қарз ҳам фарз эканлигини таъкидлаб ўтди.
Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бугун Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида соҳа фахрийлари, шахсий таркиб, шунингдек Миллий гвардия ҳарбий-мусиқа академик лицейи ўқувчилари ва Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, Миллий гвардияга бириктирилган мактаб ўқувчилари иштирокида "Жасорат – миллат ғурури ва ифтихори" шиори остида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.
Ёшлар ўртасида ватанпарварлик рухини шакллантириш, уларнинг онгида ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини уйғотиш ҳамда ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида бугунги кунда Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бир қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Самарқанд вилояти Қон қуйиш станцияси томонидан давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 9 августдаги “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда “Мен донорман” хайрия акциялари ташкил этилмоқда. Навбатдаги акция Самарқанд шаҳар "Қўриқлаш" бўлимида ўтказилди.
Миллий гвардия "Қўриқлаш" хизмати ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.