Жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан ҳаракатланаётган вақтида шубҳа уйғотган MAN русумли юк автомобили кузатилганда, Чирчиқ шаҳридаги "Ўзметкомбинат" АЖ корхонаси ҳудудидаги қора металл қабул қилиш шаҳобчасига кириб тарозидан ўтаётганда тўхтатилиб, текширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси масъул ходимлари томонидан содир этилаётган интизом бузилиш ҳолатларини олдини олиш, шахсий таркиб орасида турли нохуш ҳолатларни бартараф этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини мустаҳкамлаш, шахсий ва хизмат автотранспортларни бошқариш билан боғлиқ салбий оқибатлар тўғрисида маълумотлар берди.
Мамлакатимизда ёшларни Ватан равнақи, юрт тинчлиги ғояси асосида бирлаштириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш, соғлом эътиқодли, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Айни шу мақсадда республикамизнинг барча ҳудудларда Миллий гвардия ташаббуси билан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари иштирокида "Мен ватанпарварман" шиори остида мусобақа ва кўрик-танловлар ўтказилмоқда.
Инсон маънавий оламини юксалтиришда, онг ва тафаккурини теранлаштиришда театр санъатининг ўрни беқиёс. Зеро, санъат одамларни эзгуликка чорлайди, яхшиликка ундайди, энг гўзал ҳис-туйғуларни инъом этади. Театр шунчаки оддий томошахона эмас, балки тарбия, маданият, маънавият ва маърифат масканидир.
Бугун мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни она-Ватанга меҳр-муҳаббат туйғусида тарбиялаш, ёшларни жамиятда муносиб ўрнини эгаллаши ва касбга йўналтириш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш, улар орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги профилактик учрашув бўлиб ўтди.
Фуқароларнинг фаровон турмуш кечириши, осойишталиги, кўп жиҳатдан юрт тинчлиги ва унинг барқарорлиги билан ўлчанади.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, спорт билан шуғулланишларига ундаш ва ватанпарварлик ҳиссини янада ривожлантириш мақсадида Бухоро шаҳридаги 35-умумий ўрта таълим мактабида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, "Қўриқлаш" бошқармаси, вилоят ҳарбий прокуратураси ҳамда мактаб раҳбарияти ҳамкорлигида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.