Маълумки республикамизда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан турли хил маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, ана шундай тадбирлардан бири Миллий гвардия Фарғона вилояти “Қўриқлаш” бошқармасида бўлиб ўтди.
Театр бу ҳар бир инсон учун маънавий тарбия маскани демакдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2023 йил 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида 9 йўналишда билдирилган фикрларининг айнан учинчиси ҳам театр соҳасига оид эканлиги бежиз эмас.
Байрам кунлари муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва дардига малҳам бўлиш халқимизга хос энг эзгу фазилатлардан биридир. Бежизга Рамазон ҳайити меҳр-мурувват, хайр-саховат ва эзгу амаллар байрами дейилмайди. Шунинг учун ҳам айни байрам арафасида Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан тизимда кўп йиллар самарали ишлаган, ҳозирда нафақа гаштини сураётган ҳамда хизмат вақтида мардларча ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди.
Куни кеча А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида “Тарихга назар..” номли интеллектуал ринг бўлиб ўтди.
Эртамиз эгалари бўлган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, айниқса ҳарбий-ватанпарварлик руҳини уларнинг қалбида юксалтириш, маънавий баркамол, ақлан етук, жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларини таъминлаш борасида мамлакатимизда аниқ ва манзилли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Интеллектуал салоҳиятли ва билимли ёшлар хар қандай жамиятнинг ривожига ўз ҳиссаларини қўшади. Шу боис, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши ҳамда Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси билан ҳамкорликда ёшларнинг мантиқий фикрлашига хизмат қиладиган интеллектуал баҳсларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Миллий гвардия минтақавий ўқув марказлари бугун интеллектуал салоҳияти юқори бўлган кадрлар захирасини шакллантиришда муҳим асос бўлиб келмоқда. Белгиланган режа асосида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги ва Миллий гвардия сафларидаги ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг малакаси ҳам оширилмоқда.
"Қўриқлаш" сафларида хизмат қилаётган ходимларнинг хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, улар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Миллий гвардия Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида видеоселектор тарзида давра суҳбати ташкил этилди.