Миллий гвардия Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимларининг маънавий баркамоллигини ошириш, тарбиявий-мафкуравий жиҳатдан ҳар томонлама шакллантириш мақсадида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб борилмоқда.
Навбатдаги давра суҳбати Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси раҳбарияти томонидан Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани Маданият марказида ўтказилди. Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Куни кеча "Қўриқлаш" бош бошқармаси Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда "Қўриқлаш" бош бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Миллий гвардия масъуллари иштирок этиб, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг коррупцияга қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, уларда шукроналик ҳиссини шакллантириш, касбий фазилатлари ва маънавий-руҳий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш каби масалалар атрофлича муҳокама этишди.
Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, улар томонидан интернет тармоғида кенг тарқалган қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ўйнаш ҳолатларини олдини олиш ва бу каби зарарли иллатлардан огоҳ этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, шунингдек Тошкент ҳарбий прокуратураси масъул ходимлари иштирокида профилактик давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида “Қўриқлаш” бош бошқармаси раҳбарияти сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалани чуқур таҳлил қилди ва келгусида хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш борасида ходимларга зарур тавсиялар берди. Шундан сўнг соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда йўл қўйилган айрим камчиликлар тўғрисида фикр юритди. Бундан ташқари, ёш ходимларни тарбиялаш, шахсий таркиб ўртасида ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни, ижро интизомини мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланиб, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида айтиб ўтилди.
Ҳарбий интизомни янада мустаҳкамлаш, ходимлар орасида ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Фарғона минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари иштирокида профилактик учрашув ташкил этилди.
"Қўриқлаш" бош бошқармаси тизимларида хизмат қилаётган ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар орасида мустаҳкам хизмат ва ижрочилик интизомини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор учрашувлар ташкил қилинмоқда.
Жорий йилнинг 27 январь куни соат 17:00 да Навоий вилояти "Навоий азот" АЖ га тегишли ҳудудда хизмат олиб бораётган Қўриқлаш-патруль хизмати ходимлари томонидан, номаълум шахс ҳеч қандай ҳужжатларсиз 300 мм диаметрдаги, жами 30 дона металл қувурларни махсус техника ёрдамида юклаётганлиги аниқланади.