Янгиликлар

8 Декабрь 2025

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 33 йил тўлиши муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда

Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан вилоят Ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 33 йил тўлиши муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби, ўқувчилар ёшлар ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этдилар. Учрашув давомида асосий қомусимиз — Конституциянинг тарихий аҳамияти, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи нормалар, фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги ўрни ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар ва шеърлар байрамга кўтаринки руҳ бағишлади, тадбирни янада мазмунли ва таъсирчан этди. Якунда фаол иштирок этган иштирокчиларга Қўриқлаш бошқармасининг ташаккурномалари ҳамда қимматбахо совғалари тантанали тарзда топширилди.

Шу билан бирга Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва Ш.Рашидов тумани ихтисослаштирилган мактаби билан ҳамкорликда "Сиз қонунни биласизми?" шиори остида тадбир ташкил этилган бўлиб, шахсий таркиб ва ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, Ватанга муҳаббат ва ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Учрашув дастурида ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган Конституциянинг асосий қоидаларини билиш бўйича викториналар, интеллектуал танловлар ва интерактив топшириқлар ўтказилди. Болалар саволга қизиқиш билан жавоб беришди, ҳақиқий ҳуқуқий ҳолатларни муҳокама қилишди ва қонунларни жуда яхши билишларини намойиш этишди. Мусобақалар якунида энг фаол иштирокчилар Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.