Китобхонлик – маънавий юксалиш омили
Наманган шаҳар Қўриқлаш хизмати ҳамда “Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани” ахборот-кутубхона маркази мутахассислари билан ҳамкорликда ходимлар ўртасида китобхонлик тадбири ташкил этилди. Ушбу маънавий-маърифий тадбирнинг асосий мақсади буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш, китоб ўқиш маданиятини юксалтириш ҳамда ходимлар маънавий дунёқарашини бойитишдан иборат бўлди.
Тадбир давомида иштирокчиларга юртимиз тарихида ўчмас из қолдирган алломаларнинг ҳаёти ва илмий-маърифий фаолияти, шунингдек, машҳур адиб ва мутафаккирлар асарларининг аҳамияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Китоблар кўргазмаси ташкил этилиб, тавсия этилган адабиётлар мазмуни юзасидан қизғин мулоқот ва фикр алмашувлар ўтказилди.