Янгиликлар

29 Декабрь 2025

Ходимларнинг байрам кайфиятини кўтариш, Янги йил байрами дастурхонини турли арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Бухоро ҳамда Фарғона вилоятлари Қўриқлаш хизматлари томонидан ходимлар учун байрам олди арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди

Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди. Шу сабабдан барча байрам дастурхони учун ноз-неъматларни қаердан арзонроқ харид қилишни ўйлаши табиий ҳол, албатта.

Aйни шу мақсадда ходимларнинг байрам кайфиятини кўтариш, Янги йил байрами дастурхонини турли арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Бухоро ҳамда Фарғона вилоятлари Қўриқлаш хизматлари томонидан ходимлар учун байрам олди арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур ярмаркада ҳудудий таъминот корхоналари ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қорамол гўшти ва гўшт маҳсулотлари, балиқ, тухум, картошка, сабзи, пиёз, ўсимлик ва пахта ёғи, турли хил мевалар, ун маҳсулотлари ҳамда бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари бозор нархидан арзон нархларда тақдим этилди.

Албатта, ушбу тадбирлар ходимларнинг байрам кунларида кучайтирилган хизмат ва навбатчиликда бўлишларини инобатга олган ҳолда, уларга янада қулайлик яратиш мақсадида ўтказилмоқда.