Янгиликлар

17 Декабрь 2025

Қатағон қурбонлари хотираси музейи ҳамда кутубхонага ташриф буюрилди

Бугунги кунда ходимларнинг дунёқарашини янада кенгайтириш, ақлий салоҳияти ҳамда тарихий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида қатор амалга оширилмоқда.

Хусусан, Навоий шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимлари билан Қатағон қурбонлари хотираси музейига саёҳат ташкил этилди. Мазкур тадбир давомида ходимлар музейдаги тарихий экспонатлар, йирик шахслар, шунингдек, қадимий қўлёзмалар хусусида батафсил тушунчаларга эга бўлишди.

Шундан сўнг, НКМК га қарашли кутубхонага ташриф буюрилиб, у ердаги бой маънавий мерос, йирик алломаларнинг асарлари билан танишишди. Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг ақлий салоҳиятларини янада юксалтириш ҳамда ўтган тарихий даврдаги маълумотларга эга бўлишдан иборат.