Янгиликлар

15 Январь 2026

Узоқ йиллар давомида Ички ишлар тизимида самарали меҳнат қилиб, жиноятчиликка қарши курашиш, объект ва хонадонларнинг ишончли қўриқловини таъминлашда жонбозлик кўрсатган фахрийларни эъзозлаш ва уларга эҳтиром кўрсатиш энг олий қадриятларимиздан саналади.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Навоий вилояти Қўриқлаш хизмати раҳбарияти томонидан тизимда узоқ йиллар хизмат қилган фахрийлар холидан хабар олинди.

Суҳбат чоғида хизмат давомида эришилган ютуқлар, тизимни ривожлантириш учун амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз борди. Бу каби тадбирлар кекса фахрийларни янада серғайрат қилишга, ёш авлодга ўрнак бўлишимизга замин яратади.