Хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди
Сурхондарё вилояти Қўриқлаш хизматида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, шахсий таркиб масъулиятини янада ошириш ҳамда хизмат фаолияти самарадорлигини таъминлаш мақсадида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Видеоселектор тарзида ташкил этилган учрашувда вилоят ИИБ ҳамда Қўриқлаш хизмати раҳбарияти иштирок этиб, ҳар бир ходим хизмат вазифаларини виждонан бажариши, ички тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиши зарурлиги таъкидланди. Ўтган йилда хизмат давомида йўл қўйилган камчиликлар, уларнинг сабаблари атрофлича таҳлил қилиниб, келгусида салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишларни жадаллаштириш, назоратни кучайтириш юзасидан масъул раҳбарга тегишли вазифалар юклатилди.
Таъкидланганидек, хизмат интизоми — Қўриқлаш хизмати фаолиятининг асосий мезонларидан бири бўлиб, ҳар бир ходимдан юқори даражадаги масъулият, ҳушёрлик ва фидойиликни талаб қилади. Шу муносабат билан шахсий таркиб ўртасида интизомий талабларни кучайтириш, профилактик тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш зарурлиги қайд этилди.
Йиғилиш якунида мазкур йўналишда аниқ вазифалар белгиланиб, йўл қўйилган қоидабузарликларга нисбатан тегишли чоралар кўриш, шу билан бирга намунавий хизмат кўрсатаётган ходимларни рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.