Янгиликлар

30 Март 2025

Киберспорт мусобақаси бўлиб ўтди

Юртимизда киберспортни хавфсиз ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича экотизим яратиш, мусобақалар ва турнирларни тизимли равишда ўтказиш орқали иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал киберспортга йўналтириш, ахборот технологиялари ва ИТ-индустрия учун салоҳиятли кадрларни тайёрлаш ва уларни соҳага жалб қилиш ишларини янада кенгайтириш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Айни шу мақсадда, Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгаши билан ҳамкорликда, ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирокида киберспортнинг Цоунтре Стрике йўналиши бўйича мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада жами 10 та жамоа иштирок этиб, ўзларининг мазкур соҳадаги билимларини синовдан ўтказдилар. Якуний натижаларга кўра Навоий вилояти қўриқлаш бошқармаси жамоаси 2-ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар дипломлар ҳамда ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.