Янгиликлар

3 Январь 2026

Маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида ҳудудий Қўриқлаш хизматлари раҳбарлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

Қўриқлаш хизматлари раҳбарлари томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш йўналишида ҳамкор ташкилотлар билан ишлар тизими йўлга қўйилган.

Жумладан, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ва қўриқдаги объектларда ходимлар томонидан турли хилдаги жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари олди олинмоқда. Хар бир маҳаллада профилактика инспекторлари билан биргаликда хавфсизлик ва фаровонликни таъминлаш, мулкий турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, кўп қаватли биноларнинг кириш йўлагига "ташвиш" тугмаларини ўрнатилиб, жамоат тартибини сақлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек кўнгилочар масканлар, ресторан, кафе-бар, тунги клуб ва умумий овқатланиш шохобчаларига "ташвиш" тугмаларини ўрнатиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулклари ҳамда аҳоли хонадонларининг хавфсизлиги таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадларини қамраб олмоқда. Тадбирлар давомида ҳудуддаги фуқароларга ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга Қўриқлаш хизматининг афзалликлари, хизмат кўрсатиш турлари, соҳада ҳозирги кунда фойдаланилаётган замонавий технологиялар ҳақида маълумотлар берилмоқда.

Ўтказилган тарғибот ишлари натижасида хонадон ва тадбиркорлик объектини Қўриқлаш хизматига топшириш истагини билдирган фуқаролар хонадонларини қўриқловга олиш ишлари амалга оширилди. Бу каби тизимли ишлар ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.