Сурхондарёда оталиққа олинган ёшлар эътибор марказида
Сурхондарё вилояти Қўриқлаш хизмати бошлиғи подполковник А.Чориев Денов тумани Дўстлик, Файзли ва Юрчи маҳаллаларида истиқомат қилувчи бириктирилган оталиққа олинган ёшларнинг яшаш шароити, оилавий муҳити ҳамда ижтимоий ҳолатини бевосита уйига бориб ўрганди.
Ўрганиш жараёнида ёшларнинг таълим олиши, бандлиги, қизиқишлари ва мавжуд муаммоларига алоҳида эътибор қаратилди. Суҳбатларда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар белгилаб олинди. Бу каби ўрганиш ишлари ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг келажагини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.