Қўриқлаш хизмати ходимлари учун Янги йил байрами арафасида арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди
Қўриқлаш хизмати ходимлари учун Янги йил байрами арафасида арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди. Ўтказилган ярмаркада соҳа вакилларига арзон нархда республикамизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан мева-сабзавотлари, ичимликлар ва ҳар хил турдаги ширинликлар олиб келиб сотилди. Мазкур ярмаркага ходимларнинг оила аъзолари ҳам иштирок этиб, тадбиркорлар томонидан олиб келинган арзон маҳсулотларни олиб Янги йил дастурхони учун харид қилдилар.
Савдо ярмаркасида озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, гўшт-сут маҳсулотлари, ширинликлар ҳамда кундалик эҳтиёж учун зарур товарлар бозор нархларидан анча арзон нархларда таклиф этилди. Бу эса қўриқлаш ходимлари оилаларига байрам дастурхонини тўкин-сочин қилишда катта ёрдам бўлди.
Тадбир иштирокчилари ярмарка юқори савияда ташкил этилганини, маҳсулотлар сифати ва нархлари уларни қониқтирганини таъкидладилар. Бундай ижтимоий аҳамиятга эга ташаббуслар ходимларнинг кайфиятини кўтариб, байрам шукуҳини янада оширишга хизмат қилаётгани алоҳида эътироф этилди.