ХОТИРА – АБАДИЙ, ИНСОН ҚАДРИ – МУҚАДДАС
Аждодларимизни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Ватан озодлиги, ҳозирги тинч-омон кунлар учун жанг майдонларида ҳалок бўлган ота-боболаримизни муқаддас хотирасини ёд этиб, бугунги кунда эл ардоғида умргузаронлик қилаётган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатиш юртимизда анъанага айланган.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда, хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларини йўқлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш замирида бу юксак инсоний фазилатлар янада яққол намоён бўлмоқда.
Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари хизмат Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, шунингдек вақтида ҳалок бўлган ходимлар хонадонига ташриф буюрилиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, бирламчи озиқ овқат маҳсулотлари ҳамда Миллий гвардия Қўмондонлиги томонидан берилган 2 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари топширилди. Шундан сўнг ҳалок бўлган ходимлар хотиралари яна бир бор ёд олиниб, уларнинг ҳаққига дуолар қилинди. Марҳумларнинг ўсиб-улғаётган фарзандларига ва оила аъзоларига туҳфалар ҳадя этилди. Бу эса уларнинг мурғак қалбини қувончга тўлдирди. Дарҳақиқат, инсон бор экан, хотира – муқаддас.
Бундан ташқари касалхоналарда даволанаётган ҳамкасбларга ҳам ташриф буюрилиб, беморларга тезроқ соғайиб кетиш тиланди ва байрам совғалари топширилди.
Ҳеч ким, ҳеч нарса унут бўлмайди. Зеро, ўз Ватани тинчлиги ва камолоти йўлида азиз жонини фидо қилган ўғлонларнинг порлоқ хотираси қалбларда мангу яшайди. Бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, унинг қадрига етиш эса барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.