Янгиликлар

10 Декабрь 2025

Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг ўрганиш ишлари давом этмоқда

Ходимларнинг хизмат фаолиятларини назорат қилиш, уларнинг хизмат олиб боришлари учун зарур шарт-шароитларини яхшилаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни шу мақсадда, Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи томонидан шаҳар-туманларда қўриқланиб келинаётган объектларда хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат фаолияти текширилди.

Текширув давомида ходимларга фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, хизмат кийимини белгиланган тартибда кийиш, объект хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хизмат ҳужжатларини ўз вақтида юритиб бориш бўйича қўшимча йўриқнома берилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси юзасидан қаттиқ назорат ўрнатилганлиги таъкидланди.