"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда
Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари томонидан ИИБ билан ҳамкорликда жойларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган профилактик ишлар давомида фуқароларга Қўриқлаш хизмати афзалликларидан фойдаланиш, соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилди.
Бу каби тадбирлар Қашқадарё вилоятида ҳам ўтказилди. Жумладан, куни кеча Қарши шаҳри "Ойдин" МФЙ аҳоли вакилларига Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари билан биргаликда Қўриқлаш хизмати афзалликлари, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлиги ҳақида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди.
Ўз объекти ёки хонадонини Қўриқлаш хизматига топширмоқчи бўлган фуқаролар ошлик тўловлар миқдори, техник воситаларга хизмат кўрсатиш тартиблари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Якунда ўз савдо дўконларини қўриққа топшириш истагини билдирган тадбиркорлар белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди. Бу каби тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.