Янгиликлар

25 Декабрь 2025

Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш хизмати ходимларининг фарзандларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида "Ота-онам билан бир куним" лойиҳаси доирасида маданий ва ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда болажонларга бошқармада ходимлар учун яратилган имкониятлар, Қўриқлаш хизмати фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларига кўплаб маълумотлар олишга мувофиқ бўлди. Шу билан бирга Қўриқлаш хизмати тарихи ва хизмат олиб бораётган ходимларнинг қўлга киритган ютуқлари тўғрисидаги музей экспонатлари ва картиналари ҳам кўрсатилиб ўтилди.

Ўтказилган тадбир мобайнида ходимларнинг фарзандларига китоб ўқиш, расм солиш, спорт ва психологик тренинг машғулотлари ҳам ташкил этилиб, тиббиёт бўлими ходимлари томонидан тиббий маслаҳатлар берилди. Бу каби тадбирлар болаларнинг келажакда буюк инсонлар бўлиб вояга етишида ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.