Янгиликлар

9 Январь 2026

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишлар

Қўриқлаш департаменти ва унинг ҳудудий хизматлар ходимлари томонидан маҳаллаларда қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулклари ҳамда аҳоли хонадонларини хавфсизлиги таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.

Тарғибот ва ташвиқот ишлари жараёнида хизмат ходимлари фуқаролар ва тадбиркорларга Қўриқлаш хизматининг афзалликлари, кўрсатиладиган хизматларнинг тўлиқ рўйхати, шунингдек, қўриқлаш соҳасида қўлланиладиган замонавий технологиялар ҳақида маълумот беради.

Ўтказилган тадбирлар хавфсиз муҳитни шакллантириш ва аҳолининг қўриқлаш хизмати ишига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.