Янгиликлар

15 Январь 2026

Наманган ҳамда Андижон вилоятлари Қўриқлаш хизматлар раҳбариятлари томонидан оталиққа олинган ёшлар ҳамда пробация ҳисобида турувчи шахслар билан навбатдаги учрашувлар ўтказилди

Наманган, Андижон ҳамда Хоразм вилоятлари Қўриқлаш хизматлар раҳбариятлари томонидан оталиққа олинган ёшлар ҳамда пробация ҳисобида турувчи шахслар билан навбатдаги учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида очиқ мулоқот олиб борилиб, уларнинг кундалик ҳаёти, ўқиши ва меҳнат фаолиятида учраётган муаммо ва камчиликлар атрофлича ўрганилди. Шунингдек, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

"Маҳалла еттилиги" билан ҳамкорликда ёшларнинг муаммоларини бартараф этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди. Ҳар бир мурожаат бўйича аниқ ечим ва амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бундай учрашувлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни соғлом ва фаол ҳаётга йўналтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Келгусида ҳам мазкур йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.