Янгиликлар

30 Декабрь 2025

Хоразм вилояти Қўриқлаш хизмати раҳбарияти Қўриқлаш тизимларида узоқ йиллар самарали хизмат қилган, ҳозирда нафақа гаштини сураётган кексалар ҳолидан хабар олишди

Янги йил байрами муносабати билан Хоразм вилояти Қўриқлаш хизмати раҳбарияти томонидан соҳа тизимида узоқ йиллар давомида сидқидилдан, ҳалол ва фидокорона хизмат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлган фахрийларнинг ҳолидан хабар олинди.

Ташрифлар чоғида фахрийларнинг соғлиги, кундалик турмуш шароитлари билан қизиқилиб, уларнинг хизмат даврида кўрсатган намунавий меҳнати ва соҳа ривожига қўшган муносиб ҳиссалари алоҳида эътироф этилди. Раҳбарият томонидан фахрийларга Янги йил байрами муносабати билан самимий табриклар йўлланиб, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик ва фаровон ҳаёт тилаклари билдирилди.

Мазкур ташрифлар фахрийларга бўлган ҳурмат ва эътиборнинг яна бир амалий ифодаси бўлиб, келгусида ҳам бундай эзгу анъаналарни изчил давом эттириш режалаштирилгани таъкидланди.