Таълим муассасаларида хавфсизлик тизимини замонавий техник воситалар ёрдамида такомиллаштириш ҳамда қоровуллик хизматини самарали ташкил этиш мақсадида Сирдарё вилояти Қўриқлаш хизмати раҳбарияти томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди
Сирдарё вилояти Қўриқлаш хизмати раҳбарияти томонидан Гулистон шаҳрида ўрганиш ишлари олиб борилиб, бу каби кенг кўламли ишлар вилоят ҳудудидаги мактабларда ҳам ўтказилмоқда.
Текширув жараёнида таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг қай даражада ташкил этилгани, жумладан, қоровуллар томонидан мактаб ҳудудига бегона ва рухсатсиз шахсларни киритмаслик бўйича олиб борилаётган хизмат фаолияти атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, мактаб масъулларига ташвиш тугмалари, улардан фойдаланиш тартиби, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар ҳақида яна бир бор эслатиб ўтилди.
Асосий мақсад таълим муассасаларида хавфсизликни янада кучайтириш, эҳтимолий хавф-хатарларнинг олдини олиш ва ўқувчиларнинг хотиржам ҳамда хавфсиз таълим олишларини таъминлашга қаратилган.