Янгиликлар

8 Апрель 2025

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлар иштирокида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди

9 апрель – буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятидаги Куч тузулмалари ҳарбий хизматчилар ва ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ўйин Амир Темур тарихи, маданияти ва шахсиятига оид саволларни ўз ичига олган бир неча босқичдан иборат бўлди. Иштирокчилар ўз билим ва салоҳиятини, шунингдек, жамоада ишлаш қобилиятини намойиш этдилар. "Заковат" интеллектуал ўйини корпоратив руҳни мустаҳкамлашга ва ходимларнинг ўз мамлакати тарихи ва маданиятига бўлган қизиқишини оширишга ёрдам берди.
Ўйин натижаларига кўра:
1 ўринни вилоят Қўриқлаш бошқармаси;
2 ўринни Божхона бошқармаси;
3 ўринни эса Ички ишлар бошқармаси жамоаси қўлга киритди.
Ғолибларга Ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.