Янгиликлар

4 Январь 2026

Фарғона вилояти Қўриқлаш хизмати ходимлари иштирокида "Руҳий зўриқишлардан халос бўлиш ва психологик мувозанатни тиклаш" мавзусида психологик тренинг машғулоти ўтказилди.

Фарғона вилояти Қўриқлаш хизмати ходимлари иштирокида "Руҳий зўриқишлардан халос бўлиш ва психологик мувозанатни тиклаш" мавзусида психологик тренинг машғулоти ўтказилди.

Тренинг давомида мутахассислар томонидан хизмат жараёнида учрайдиган стресс ҳолатлари, руҳий зўриқишларни бартараф этиш усуллари, ички мувозанатни сақлаш ҳамда эмоционал барқарорликни таъминлаш бўйича амалий машқлар ўтказилди.

Мазкур машғулот ходимларнинг психологик ҳолатини яхшилаш, хизмат самарадорлигини ошириш ҳамда жамоада соғлом психологик муҳитни шакллантиришга хизмат қилди.