Янгиликлар

10 Январь 2026

Шахсий таркибнинг руҳий барқарорлигини таъминлаш, касбий зўриқишларни олдини олиш ва бу орқали хизмат сифатини яхшилаш мақсадида ўқув-семинар ҳамда тренинг машғулотлари ўтказилди

Тошкент вилояти Қўриқлаш хизмати психологлари томонидан шахсий таркибнинг руҳий барқарорлигини таъминлаш, касбий зўриқишларни олдини олиш ва бу орқали хизмат сифатини яхшилаш яхшилаш мақсадида ўқув-семинар ҳамда тренинг машғулотлари ўтказилди.

Тадбир давомида психологлар томонидан “Шахс психологиясининг долзарб масалалари” мавзусида машғулотлар ташкил қилиниб, ходимларнинг касбий фаолияти давомида учраши мумкин бўлган руҳий зўриқиш ҳолатлари ва уларни психологик технологиялар орқали бартараф этиш усуллари ўргатилди.

Ўтказилган ўқув-семинар ва тренинг машғулотлари шахсий таркиб руҳий саломатлигини мустаҳкамлашга ва келгусида хизмат самарадорлигини оширишга, хизмат жараёнларида, шунингдек ходимларнинг шахсий ҳаётларида руҳий барқарорликларини таъминлашга, хизмат жамоаларида илиқ психологик муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга Наманган шаҳар Қўриқлаш хизмати ходимлари иштирокида “Руҳий зўриқишлардан халос бўлиш ва психологик мувозанатни тиклаш” мавзусида психологик тренинг машғулоти ўтказилди.

Мазкур тренингнинг хизмат фаолияти давомида ходимларда юзага келадиган стресс ҳолатларини бартараф этиш, руҳий зўриқишларни камайтириш ҳамда психологик барқарорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Тренинг жараёнида иштирокчиларга стрессни бошқариш, салбий ҳис-туйғуларни назорат қилиш, жамоада соғлом психологик муҳитни шакллантириш бўйича амалий машқлар ва замонавий психологик усуллар ўргатилди. Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассислари томонидан интерактив машғулотлар, гуруҳли муҳокамалар ва психотехник машқлар ташкил этилди.