Янгиликлар

7 Апрель 2025

Жамоат жойларида ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва расмийлаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди

Жамоат жойларида ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва расмийлаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди

Самарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармасида вилоят ИИБ ЖТСБ масъуллари иштирокида шаҳар ва туман Қўриқлаш бўлимлари шахсий таркиби иштирокида жамоат жойларида ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва расмийлаштириш тартиби, қидирувдаги шахслар аниқланган тақдирда ҳудудий ИИБларга топширилиш тартиби бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда сўз олган масъуллар, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда профилактик тадбирлар кўпроқ самара бериши, шу боис ҳудудларда профилактик тадбирларни ҳамкорликда ташкиллаштириш лозимлиги хусусида алоҳида тўхталди.