Қўриқдаги объектларда ишлаётган ишчи хизматчилар иштирокида давра суҳбати ўтказилди
Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган давра суҳбатида қўриқланаётган объектлардаги ишчи хизматчилар билан биргаликда коррупцияга қарши курашиш ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбирда коррупция ва ҳуқуқбузарликларга қарши самарали чоралар кўриш, шунингдек, объектларда иш жараёнларини янада шаффоф ва адолатли қилиш бўйича фикрлар билдирилди.
Тадбирда иштирокчилар коррупцияни бартараф этиш учун зарур чораларни кўриш, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликларни камайтириш бўйича фикр алмашдилар. Давра суҳбати давомида барча ходимлар ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашиб, келажакда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун муҳим қарорлар қабул қилинди.