Хоразм вилояти Қўриқлаш хизмати ходимлари Хива шаҳрида жойлашган Огахий номидаги ижод мактабида бўлиб, ўқувчи-ёшлар иштирокида ташкил этилган ватанпарварлик соатида қатнашдилар. Мазкур тадбир ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ва фидойилик руҳида тарбиялашга қаратилди
Хоразм вилояти Қўриқлаш хизмати ходимлари Хива шаҳрида жойлашган Огахий номидаги ижод мактабида бўлиб, ўқувчи-ёшлар иштирокида ташкил этилган ватанпарварлик соатида қатнашдилар. Мазкур тадбир ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ва фидойилик руҳида тарбиялашга қаратилди.
Учрашув давомида ходимлар томонидан бугунги кунда ёшлар ўртасида учраётган турли салбий ҳолатлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга олиб келаётган омиллар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, замонавий ахборот технологиялари ривожи билан боғлиқ ҳолда кенг тарқалаётган кибержиноятлар, интернет орқали содир этилаётган фирибгарликлар ҳамда улардан ҳимояланиш йўллари ҳақида муҳим маълумотлар етказилди.
Тадбир савол-жавоб тарзида ўтказилиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар. Бундай маърифий учрашув ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, уларни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда келажакда жамиятга фойда келтирадиган баркамол шахс бўлиб камол топишларида муҳим аҳамият касб этди.