Қўриқлаш хизмати шахсий таркиби учун биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди
Наманган вилояти Қўриқлаш хизмати мутахассислари томонидан шахсий таркиб учун фавқулодда ҳолатларда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув машғулоти ташкил этилди.
Мазкур машғулот давомида ходимларга қон кетиш ҳамда хушдан кетиш ҳолатларида тезкор ва тўғри биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари назарий ва амалий тартибда ўргатилди.
Тиббиёт ходимлари томонидан фавқулодда вазиятларда инсон ҳаётини сақлаб қолишда биринчи ёрдамнинг аҳамияти, шикастланиш турлари, қон кетишни тўхтатиш усуллари, жабрланувчини тўғри ҳолатда жойлаштириш ҳамда тез тиббий ёрдам этиб келгунга қадар бажарилиши лозим бўлган амаллар батафсил тушунтириб берилди.