Янгиликлар

17 Январь 2026

Жиззах вилояти Қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди

Жиззах вилояти Қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ташкилотчилар дастлаб, иштирокчиларни ўйин шартлари билан таништирди. Шундан сўнг, 8 та жамоа ўзаро беллашувга киришишди. Иштирокчилар ўйин давомида юқори фаоллик, билимга чанқоқлик ва жипслашган ҳолда ишлаш қобилиятини намоён этди. Ҳар бир жамоа саволларга тезкор ва аниқ жавоб қайтаришга ҳаракат қилиб, тўплаган билим ва тафаккур маҳоратларини амалда намойиш этди. Ўйин жараёнининг шаффоф ўтишига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, баҳолаш жараёни эса холислик ва адолат тамойилларига асосан олиб борилди.

Ўйин якунида тўпланган баллар натижасига кўра, 3 ўринни "Легион", 2 ўринни "Ғаллаорол" ва фахрли 1 ўринни "Дельта" жамоалари эгаллади. Тадбир сўнгида ғолиб ва иштирокчи жамоаларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.