Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан Жарқўрғон туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, объектлар ҳамда таълим муассасалари хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилди
Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи подполковник А.Чориев Жарқўрғон туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини таъминлаш ҳамда объект ва хонадонларни қўриқловга олиш йўналишида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Бу жараёнда тумандаги мавжуд ҳолат, хизмат самарадорлиги ва профилактик чора-тадбирларнинг амалий ижроси атрофлича таҳлил қилинди.
Бошқарма бошлиғи аввало аҳоли осойишталигини таъминлаш ва объект ва хонадонларни муҳофаза қилишга қаратилган тадбирларнинг амалий натижаларини кўздан кечириб, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул ходимларга аниқ вазифалар юклади. Шу билан бирга, қўриқловга олинган объектлар ҳолати, техник воситалардан фойдаланиш даражаси ҳамда объектлардаги хавфсизлик тартиб-қоидаларининг бажарилиши ўрганилди.
Ходимларнинг кундалик хизмат олиб бориш жараёнлари, чақирувларга чиқиш тезкорлиги, хизмат интизоми ва фуқаролар билан мулоқот маданияти ҳам баҳоланди. Раҳбарият томонидан ходимларга хизматни янада юқори савияда ташкил этиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Олиб борилаётган амалий ишлар, албатта, хизмат самарадорлигини оширишга, ходимларнинг масъулиятини кучайтириш ва жойларда хавфсизликни таъминлашга хизмат қилиши билан алоҳида аҳамиятлидир.