Ўқув муассасаларида хавфсиз таълимни таъминлаш мақсадида Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан Навоий шаҳрида ўрганиш ишлари олиб борилди
Умумий ўрта таълим мактабларида тартибни сақлаш, ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш бугуннинг энг долзарб масалаларидан бири саналади.
Айни шу мақсадда Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан бугун Навоий шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларининг хавфсизлик масаласи қай даражада таъминланганлик ҳолати кўздан кечирилди.
Текширув давомида раҳбарият томонидан мактаб масъулларига ташвиш тугмалари, улардан фойдаланиш тартиби, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар ҳақида яна бир бор эслатиб ўтилди.
Шу билан бир қаторда масъулларга бегона ва шубҳали шахсларни мактаб ҳудудига киритмаслик, ён-атрофда тартибсизлик бошланганда дарҳол ташвиш тугмаларини босиши лозимлиги бўйича огоҳлантирилди.