Янгиликлар

26 Декабрь 2025

Ҳудудларда ходимларнинг фарзандлари учун Янги йил театр томошалари ва байрам тадбирлари ташкил этилмоқда

Айни кунларда юртимизда Янги йил шукуҳи кезмоқда. Айниқса, болажонларнинг юз-кўзидан буни яққол кўриш мумкин. Янги йил байрам муносабати билан Самарқанд ва Жиззах вилоятлари Қўриқлаш хизматлари томонидан ходимлар, уларнинг оила аъзолари ва фарзандлари учун байрам дастурлари ташкил этилди.
Ушбу тадбирлар театрларда ўтказилган бўлиб, актёрлар томонидан спектакль намойишлари, болажонлар учун қизиқарли топишмоқлар, шеър ва қўшиқлар куйланди. Театр томошалари якунида эса ходимларнинг фарзандлари учун Қўриқлаш хизматлари раҳбариятларининг Янги йил совғалари улашилди.

Шу билан бирга, Навоий вилояти Қўриқлаш хизмати сафларида меҳнат қилиб, хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳамда бугунги кунда тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг оила аъзолари ва фарзандлари учун вилоят болалар театрида “12 ой ва Янги йил саргузаштлари” номли спектакл томошаси эътиборга ҳавола этилди. Тадбир давомида болажонларга раҳбарият ҳамда Қорбобо ва қорқиз иштирокида байрам совғалари улашилди. Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, болажонлар қалбида янги йил шукуҳини янада уйғунлаштириш ҳамда байрамни муносиб қарши олишдан иборат бўлди.