Шахсий таркибнинг тиббиёт соҳасидаги билимлари мустаҳкамланмоқда
Шахсий таркибнинг саломатлиги, ҳодиса содир бўлган жойда жароҳат олган ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан тизимда самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, малакали шифокорлар томонидан Навоий шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимлари иштирокида амалий машғулот ташкил этилди. Машғулотда ходимларга қон кетишини тўхтатиш, ярадорларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, бирламчи тиббий жиҳозлари, шунингдек, қон тўхтатиш турникетлари, шахсий боғлов пакетларини ишлатиш усуллари ҳақида маълумотлар берилди. Амалий машғулот якунида шахсий таркиб ўзларини қизиқтирган саволларига малакали мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олдилар.