Янгиликлар

2 Январь 2026

Хоразм вилояти Қўриқлаш хизмати ходимлари иштирокида “Стрессни енгиш ва хизмат жараёнида руҳий барқарорликни сақлаш” мавзусида давра суҳбати ҳамда психологик тренинг машғулотлари ташкил этилди. Ушбу тадбирнинг асосий мақсади хизмат фаолияти давомида юзага келадиган стресс ҳолатларини бартараф этиш, ходимларнинг руҳий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва касбий фаолият самарадорлигини оширишдан иборат бўлди.

Давра суҳбати давомида мутахассислар томонидан стресснинг келиб чиқиш сабаблари, унинг инсон саломатлиги ва хизмат фаолиятига таъсири, шунингдек, стрессни бошқаришнинг самарали усуллари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, амалий тавсия ва маслаҳатлар олдилар.

Психологик тренинг машғулотларида эса турли интерактив машқлар, ролли ўйинлар ва психотехник усуллар орқали стрессни енгиш, ҳиссий ҳолатни назорат қилиш, жамоада соғлом психологик муҳитни шакллантириш кўникмалари мустаҳкамланди. Тадбир иштирокчилари тренинг жараёнида фаол қатнашиб, хизмат жараёнида учрайдиган қийин вазиятларда ўзини тута билиш бўйича амалий тажрибага эга бўлдилар.

Мазкур давра суҳбати ва тренинг машғулотлари ходимларнинг руҳий тайёргарлигини ошириш, уларни хизмат вазифаларини масъулият билан бажаришга янада рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этди.