Юртбошимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўплаб дарахт кўчатларини экиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Юртбошимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўплаб дарахт кўчатларини экиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида шахсий таркиб ҳамда тингловчилари ҳам ушбу умуммиллий ҳаракатга ўз ҳиссаларини қўшиб, марказ ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадал даражада амалга оширишди.
Жумладан, ер майдони бегона ўтлардан тозаланиб, ҳудуд иқлимига мос ҳамда сувсизликка чидамли бўлган манзарали ва мевали кўчатлар экилди ва шакллар келтирилиб, дарахтлар оҳакланди.
Албатта, бу каби ишлар аҳолининг экологик онгини ошириш, атроф-муҳитни сақлаш ва табиий ресурсларни тежаш борасида муҳим роль ўйнайди.