Қўриқлаш Департаментининг минтақавий ўқув марказларида тингловчиларнинг битирув ва қасамёд қабул қилиш маросимлари бўлиб ўтди
Қўриқлаш Департаменти Тошкент вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказларида навбатдаги ўқув курсини якунлаган тингловчиларнинг битирув ва қасамёд қабул қилиш маросимлари бўлиб ўтди.
Тадбирларда, ўқув йиғинлари давомида ӯқиш ва жамоат ишларида фаол иштироки ҳамда тенгдошларига ўрнак кўрсатган тингловчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Тадбирда минтақавий ӯқув марказлари раҳбарияти сўзга чиқиб, тингловчиларга тарихий, маънавий ва сиёсий нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга бўлган ориятини ғурур ва садоқатини ҳамма нарсадан устун қўядиган йигитлик шаъни, ору номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ва шарафли вазифани адо этишга бел боғлаб аҳду паймон қилиш маросими эканлигини таъкидлаб ўтди.