Ходимларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш, уларда миллий тарих ва бой маданий меросимизга нисбатан ҳурмат ва эътиборни кучайтириш мақсадида маънавий-маърифий ташриф ва саёҳатлар ташкил этилмоқда
Ходимларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш, уларда миллий тарих ва бой маданий меросимизга нисбатан ҳурмат ва эътиборни кучайтириш мақсадида маънавий-маърифий ташриф ва саёҳатлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Фарғона вилояти Қўриқлаш хизмати ходимлари учун Фарғона тарихи давлат музейига ташриф ўтказилган бўлиб, у ерда юртимизнинг кўп асрлик тарихи, ноёб маданий мероси ҳамда водийнинг ўзига хос цивилизацияси ҳақида кенг ва батафсил маълумотларга эга бўлишди. Музей экспозицияларида намойиш этилган тарихий ашёлар, нодир ҳужжатлар ва халқ амалий санъати намуналари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, унутилмас таассурот қолдирди.
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш хизмати ходимлари Мўйнақ экология музейига ташриф буюриб, музей экспонатлари ва картиналари билан танишиб борди. Мазкур тадбир давомида мутахассислар томонидан бугунги кунда музейдаги Мўйнақ экологияси билан боғлиқ бўлган барча турдаги буюмлар, техника ва расмлар, эски даврда Орол денгизида аҳолининг бойликларни ушлаб, ҳаёт кечирганлиги тўғрисида ҳам ўзларига кўплаб маълумотлар олишди.