Янгиликлар

9 Январь 2026

Бугунги кунда ходимларнинг дунёқарашини янада кенгайтириш, ақлий салоҳияти ҳамда тарихий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида қатор амалга оширилмоқда

Бугунги кунда ходимларнинг дунёқарашини янада кенгайтириш, ақлий салоҳияти ҳамда тарихий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида қатор амалга оширилмоқда. Хусусан, Навоий вилояти Қўриқлаш хизмати ҳамда вилоят Касаба уюшмаси билан ҳамкорликда “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида ходимлар музейдаги тарихий экспонатлар, йирик шахслар, шунингдек, қадимий қўлёзмалар хусусида батафсил тушунчаларга эга бўлишди. Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг ақлий салоҳиятларини янада юксалтириш ҳамда ўтган тарихий даврдаги маълумотларга эга бўлишдан иборат.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида, Шаҳрисабз давлат музейига саёҳат ташкил этилди.

Унда ходимларга музей мутасаддилари томонидан ходимларга музей тарихи ва қадимий миллийлигимизга оид тарихий ёдгорликлар таништирилиб, ушбу мавжуд экспонатлар юзасидан тушунчалар берилди.

Музейга уюштирилган бу каби саёҳатлар ходимларнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, миллий анъана ва қадриятларини ўрганиш, уларни тарғиб этиш ва келгуси авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади.