Ходимларнинг фарзандларини келажакда баркамол авлод қилиб вояга етказиш, уларни ота-оналарининг машаққатли хизматлари билан таништириш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ходимларнинг фарзандларини келажакда баркамол авлод қилиб вояга етказиш, уларни ота-оналарининг машаққатли хизматлари билан таништириш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти Қўриқлаш хизмати ходимларининг фарзандлари учун “Ота-онам билан бир куним” лойиҳаси доирасида очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Мазкур тадбирда Қўриқлаш хизматига ташриф буюрган болажонлар ходимларга яратилган шарт-шароитлар, махсус автотранспорт воситалари, шунингдек, хизмат жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Болалар ўзларини қизиқтирган саволларни беришлари, оталарининг иш жойини кўришлари ва ҳатто жиҳозларнинг баъзи элементларини синаб кўришлари мумкин эди, бу эса уларда алоҳида қизиқиш ва жонли акс-садо уйғотди.
Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, фарзандларимизни Она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, ота-оналари каби фидойи инсон бўлиб камол топтиришдан иборат.