Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида Касаба уюшмасининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди
Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашига аъзо бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020–2025 йиллардаги фаолияти юзасидан маърузаси йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди ва бажарилган ишлар муҳокама қилинди.
Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва унинг аъзолари ҳамда тафтиш комиссияси раиси ва унинг аъзолари сайланди, шу билан бирга келгуси 5 йиллик учун вазифалар белгилаб олинди.
Конференция якунида кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилиб, касаба уюшма қўмитасининг раиси ва аъзолари қайта сайланди.