Янгиликлар

22 Март 2025

Байрам тадбирлари давомида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорликдаги фаолият олиб борилмоқда

Шу кунларда республикамизда байрам кайфияти давом этмоқда. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан биргаликда байрам тадбирлари давомида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорликдаги фаолиятни олиб бормоқда.
Наврўз тантаналарини тинч-осойишта ва саранжом-саришта ўтказиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, тадбирлар ўтказиладиган жойлар ҳамда автотураргоҳларга ўрнатилган кузатув камераларининг созлигини назорат қилиш ходимлар томонидан туну кун навбатчилик ташкил этилган бўлиб, одамлар гавжум бўладиган кўчалар ва бозорларда, кўнгилочар дам олиш сайилгоҳларида мазмунли вақт ўтказаётганларга чиқиндиларни белгиланган жойларга жойлаштириш, атроф-муҳитга эхтиёткорона муносабатда бўлиш ва бу борада келажак авлодга ўрнак бўлишга доир тушунтириш-огоҳлантириш ишлари белгиланган тартиб асосида олиб борилмоқда.