Янгиликлар

31 Январь 2024
Батафсил
ЁШ ХОДИМЛАР УЧУН ТРЕНИНГЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Миллий гвардия ходимларининг касбий фаолиятида шахснинг жамоага, хизмат ва оддий ҳаёт тарзидан фарқ қилувчи қатъий кун тартиби ва шахслараро муносабатларга киришиш ва мослашиш алоҳида ўрин тутади.

30 Январь 2024
Батафсил
ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ

Куни кеча Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиб орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан бир қатор манзилли чора-тадбирлар амалга оширилди.

30 Январь 2024
Батафсил
ДАВЛАТ МУЛКИНИНГ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИНИШИ ОЛДИ ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 26 январь куни соат 22:30 да Андижон вилояти “UzAuto Motors” AЖда хизмат олиб бораётган Асака туман "Қўриқлаш" бўлими ходимлари, объект ҳудудига кириб келган Навоий вилояти “UZ EROR ALTERNATOR” МЧЖ корхонасига тегишли бўлган HOWO A6 русумли автотранспорт тўхтатилиб текширилганда, юкхона муҳри бузилганлиги аниқланган.

29 Январь 2024
Батафсил
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА НАВБАТДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Ходимлар орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, юзага келиши мумкин бўлган турли коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, улар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳри "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

28 Январь 2024
Батафсил
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари иштирокида профилактик суҳбат-учрашуви ўтказилди.

Учрашув давомида Миллий гвардия Марказий девони, "Қўриқлаш" бош бошқармаси, Бухоро ҳарбий прокуратураси масъуллари сўзга чиқиб, Миллий гвардия шахсий таркиби орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ходимларнинг соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари, уларнинг ҳуқуқий билим ва малакасини ошириш, касбий ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш борасида доимий равишда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб боришда муҳим аҳамиятга эга бўлган тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.

28 Январь 2024
Батафсил
ОБОД ВА ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА

Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари томонидан Кегейли туманида истиқомат қилувчи фуқаролар орасида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

26 Январь 2024
Батафсил
ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР МУАММОЛАРНИ ЕЧИШГА ЁРДАМ БЕРМОҚДА

Бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ҳарбий прокуратура ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар мутасадди раҳбарлари томонидан ҳарбий хизматчилар ва ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бекобод туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

26 Январь 2024
Батафсил
"ҚЎРИҚЛАШ" БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ТЕАТРДА МАДАНИЙ ҲОРДИҚ ЧИҚАРДИЛАР

Миллий гвардия Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Термиз шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, мактаб ўқувчилари Термиз шаҳридаги санъат саройига ташриф буюришди.