Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Фарғона ҳарбий прокуратураси ҳамда Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда 8 декабрь – Конституция қабул қилинган кун муносабати билан "Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси" шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, йўл-транспорт ҳодисалари ва тан жароҳати олдини олиш билан боғлиқ салбий ҳолатларни олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.
Миллий гвардия ходимлари томонидан «Қон топшир-ҳаёт инъом эт!» шиори остида беғараз донорлик акцияси бўлиб ўтди. Ушбу акциядан кўзланган мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтожларни қўллаб-қувватлаш,ҳарбий хизматчиларни кўнгилли равишда қон топшириши орқали инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишдан иборат.
1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТCга қарши кураш куни муносабати билан Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида навбатдаги давра суҳбати ўтказилди.
Гулистон ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Миллий гвардия Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.
Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби учун қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар, ходимлар ва мансабдор шахслар, турли фуқаролар билан муносабатга киришганда улар орасида тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларнинг келиб чиқишини бартараф этиш, тинчлик посбонлари орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат интизомни мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятни кучайтириш юзасидан ўқув семинар ўтказилди.
Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, оила турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.
Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчиларининг огоҳлиги ва ҳушёрлигини ошириш, тинчликнинг нақадар муқаддас неъмат эканлигини етказиш ва уни қадрлаш туйғуларини янада юксалтириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги масъуллари билан ҳамкорликда профилактик тадбир ўтказилди.