Янгиликлар

4 Апрель 2025

Ўзбекистон Миллий кутубхонасига махсус экскурсия ташкил этилди

Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва билим олиш жараёнига кенгроқ эътибор қаратиш мақсадида, Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ходимлари учун Ўзбекистон Миллий кутубхонасига махсус экскурсия ташкил этилди. Мазкур тадбир ходимларнинг китобга бўлган қизиқишини оширишда катта аҳамият касб этди.

Экскурсия давомида кутубхона вакиллари ходимларга Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг тарихи, фаолияти ва бу ерда мавжуд нодир қўлёзмалар, электрон ресурслар ҳамда замонавий кутубхона хизматлари ҳақида батафсил маълумот беришди. Шунингдек, Қўриқлаш ходимлари китоб фонди билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган адабиётлар билан ишлаш имкониятига эга бўлишди.

Тадбир давомида ходимларга китоб ўқишнинг фойдалари, мутолаа маданияти ва замонавий технологиялар ёрдамида билим олиш имкониятлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Келгусида бундай тадбирларнинг доимий равишда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, у китобхонлик тарғиботи ва маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.