Янгиликлар

8 Январь 2026

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда Қўриқлаш фаолияти соҳасини самарали ташкил этиш борасидаги топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек объектларнинг қўриқловини самарали ташкил этиш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қўриқлаш Департаменти бошлиғи томонидан Сурхондарё вилоятида ўрганиш ишлари олиб борилди

Давлатимиз раҳбарининг ички ишлар органларининг Қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Қўриқлаш Департаменти бошлиғи Қ.А.Шодибеков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилоятида қўриқлаш фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, Қўриқлаш бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида қўриқда бўлган ўта муҳим ва тоифаланган ҳамда халқ хўжалиги объекталарининг техник мустаҳкамлик ҳолатлари, ходимларнинг хизмат ўташ шароити ва таъминланганлик даражаси, шунингдек жанговар тайёргарлик ҳолати билан танишилди. Объектлар раҳбарлари билан учрашилиб, қўриқланаётган ҳудудларнинг хавфсизлигини ошириш ва рақамли технологиялар имкониятларини кенг жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек Қўриқлаш бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган фарзандида ногиронлиги бўлган ходимларнинг оиласи билан ҳам мулоқотлар ташкил этилди. Ходимларнинг фарзандлари учун барча шарт шароит ва имкониятлар яратилиб бериши учун вилоят Қўриқлаш хизмати масъулларига вазифалар юкланди.

Қўриқда бўлган 6000 дан ортиқ объект ва 5 000 дан ортиқ хонадонларнинг техник мустаҳкамлик ҳолатларини қайта назоратдан ўтказиш бўйича топшириқлар берилди. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва билдирилган таклифлар юзасидан бошқарув аппарати ходимларига кўрсатмалар берилиб, барча зарурий воситалар ажратилди.

Масъулларга Қўриқлаш бўлинмалари мониторинг марказлари фаолиятни ички ишлар органлари навбатчилик қисмлар билан узвий боғлаш, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг фаолиятини соҳавий хизматлар билан биргаликда ташкил этиш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларда ҳамкорликда ҳаракатланишларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.