Ҳудудларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга ва тинч масканга айлантириш борасида Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий хизматлари томонидан "маҳалла еттилиги" билан ҳамкорликдаги профилактик-тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Маҳаллаларни хавфсиз ҳамда жиноятчиликдан ҳоли ҳудудларга айлантириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан доимий равишда кенг қамровли профилактик учрашувлар, тарғибот ташвиқот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Учрашувларда Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан аҳолига жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда замонавий қўриқлашнинг техник воситалари, видеокузатув камераларининг натижадорлиги, қўриқлаш хизмати турлари ҳамда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг имкониятлари ҳақида сўз юритилиб, таклиф этилаётган “Ақлли уй” лойиҳаси хусусида маълумотлар бериб борилмоқда.
Жамоатчиликнинг фикр мулоҳазалари асосида маҳаллалардаги мавжуд кўчалар ва йўлакларни намунали ва хавфсиз этиш борасида режалар белгиланиб амалий ишлар ташкил этилган. Кўп қаватли уйларнинг кириш қисмларига ташвиш тугмалари ўрнатилиб, кўча ва йўлаклар кузатув камералари билан босқичма-босқич жиҳозланмоқда. Шунингдек, маҳаллалар ва унга туташ ҳудудлардаги объектлар, бозорлар ва савдо марказларида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида қўриқлашнинг техник воситалари билан жиҳозланиб, бу орқали ҳудудни онлайн режимда назорат қилиш имконияти яратилди ва кечаю-кундуз хавфсизлиги таъминланмоқда.
Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси доирасидаги амалий ишлар маҳаллалар кесимида Қўриқлаш Департаменти томонидан "Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш" устувор вазифа шиори остида давом этмоқда.