Ходимлар учун навбатдаги психологик тренинглар ташкил этилди
Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларида психолог мутахассислари томонидан шахсий таркиб иштирокида тренинглар ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, бу каби тренинглар куни кеча Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятлари Қўриқлаш бошқармаларида хизмат қилаётган ходимлари иштирокида ташкил этилди.
Тренинглар давомида психологлар таъкидлаганидек, касбий фаолиятда шахснинг жамоага, хизмат ва оддий ҳаёт тарзидан фарқ қилувчи қатъий кун тартиби ва шахслараро муносабатларга киришиш ва мослашиш алоҳида ўрин тутади. Бунда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида хизмат фаолияти давомида ва оилавий муносабатларда ҳамда дўстлари даврасида юзага келадиган қийинчиликлар ва зиддиятларнинг моҳиятини таҳлил қилиш ва ҳал этиш, ўз олдига янги мақсадларни қўйиш ва мустақил қарорлар қабул қилишда муайян ёрдам кўрсатишдан иборат эканлигини кўришимиз мумкин.
Шунингдек, ходимлар шахслараро мулоқотга киришганда ишлатиладиган биринчи сўзлар қанчалик табиий ва тушунарли бўлса, улар билан самимий мулоқот шунчалик тез ўрнатилиши ва осон ривожланиши турли ўйинлар ҳамда ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.
Машғулотлар якунида ходимларнинг қизиқтирган саволлари юзасидан атрофлича жавоблар бериб ўтилди.