Фарғона вилояти Қўриқлаш хизмати бошлиғи ташаббуси билан маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида профилактика ишларини самарали ташкил этиш юзасидан учрашув ўтказилди

Фарғона вилояти Қўриқлаш хизмати бошлиғи ташаббуси билан Ёзёвон туманидаги қизил тоифага кирувчи "Янгиобод” маҳалласида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида профилактика ишларини самарали ташкил этиш ҳамда йўл харитаси ижросини таъминлаш масалалари юзасидан ИИБ масъуллари, хоким ўринбосари, "маҳалла еттилиги" ва фаоллари иштирокида учрашув ўтказилди.
Унда, мавжуд муаммолар, ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди. Сабаб ва омилларни олдини олишга қаратилган таклиф ва тавсиялар берилди. Ҳудудни қизил тоифадан чиқариш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шундан сўнг масъуллар жойларга чиқиб фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, маҳалладаги мавжуд ижтимоий муаммолар муҳокама қилинди.